Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТАЙИНЛОВ

×

 2020-06-22 18:25:37    254

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида аппарат йиғилиши ўтказилди. Унда ҳоким ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, бўлим бошлиқлари ва мутахассислар иштирок этишди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабоев сўзга чиқиб, Умаров Камолитдин Вохобовични туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бӯйича биринчи ӯринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бӯлими бошлиғи этиб тайинланганлиги тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди.

Умаров Камолитдин Вохобович 1991-2000 йилларда - Фарғона вилояти Тошлоқ тумани “Арабмозор” матлубот жамиятига қарашли 36-аралаш моллари дўконида сотувчи, 2000-2003 йилларда - Фарғона вилояти Марғилон тижорат техникуми “Малхам” сиҳатгохи омборчиси, 2003-2004 йилларда - Фарғона вилояти Тошлоқ туман “Жамолиддин” фермер хўжалиги ҳисобчиси, 2004-2006 йилларда - Фарғона Политехника институти “ТОБ” унитар корхонасининг бош ҳисобчиси, 2006-2006 йилларда - Фарғона политехника институти молия режалаштириш бўлимининг иқтисодчиси, 2003-2010 йилларда - Фарғона политехника институти қошидаги 3-сонли академик лицей бош ҳисобчиси, 2010-2012 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Фарғона вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси Тошлоқ тумани бўйича ҳисобчи-тафтишчиси, 2012-2013 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Фарғона вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси Сўх тумани бўйича ҳисобчи-тафтишчиси, 2013-2014 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Фарғона вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси Ёзёвон тумани бўйича ҳисобчи-тафтишчиси, 2014-2015 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Фарғона вилоятидаги Назорат-тафтиш бошқармасининг Давлат харидлари бўйича тендер (танлов) ўтказилишини назорат қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижросини назорат қилиш бўлими   1-тоифали назоратчи-тафтишчиси,  2015-2018 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Фарғона вилоятидаги Назорат-тафтиш бошқармаси Давлат харидлари бўйича тендер (танлов) ўтказилишини назорат қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижросини назорат қилиш бўлими бош назоратчи-тафтишчиси, 2018-2018 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Фарғона вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси бюджет ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан бюджет қонунчилигига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича бўлимида бош назоратчи-тафтишчи 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар - Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири вазифасида ишлаб келган.

Йиғилишда вилоят ҳокимлиги фаҳрийлар Кенгаши аъзоси Х.Комилов ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Ў.Каримовлар сўзга чиқишиб Умаров Камолитдин Вохобовичга катта ишонч билдирдилар.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.