Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТАЙИНЛОВ

×

 2020-06-30 18:04:03    165

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида ташкилий йиғилиши ўтказилди. Унда ҳоким ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, бўлим бошлиқлари ва мутахассислар, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев сўзга чиқиб, Усмонов Султонмурод Раимовични туман ҳокимининг ӯринбосари – оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бӯлими бошлиғи этиб тайинланганлиги тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди.

Усмонов Султонмурод Раимович 1991-2000 йилларда Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ички ишлар бўлими ходими, 2000-2006 йилларда Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, 2006-2010 йилларда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси жанговор хизмат тайёргарлик бўлими бошлиғи, 2019 йилдан ҳозирги кунга қадар туманимиздаги 47-умумий ўрта таълим мактаби директор ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

Йиғилишда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Ў.Каримов сўзга чиқиб Усмонов Султонмурод Раимовичга катта ишонч билдириб оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўлими фаолиятини янада ривожлантириш учун маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини фаол бўлишга чақирди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Телеграмм каналимизга уланиш учун: @toshloq_axborot_xizmati