Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман марказидаги “Деҳқон бозори”да дезинфекция ишлари олиб борилди
2020-07-01 19:34:41 230
❗️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, пандемия шароитида аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш, профилактик тадбирлар ўз вақтида ҳамда талаб даражасида бажарилишига эришиш мақсадида ҳар ҳафтада бир маротаба бозорлар ёпилиб, уларда дезинфекция тадбирлари ўтказилиши белгиланган.
????Шунга кўра, аввал хабар берганимиздек, бугун, 30 июнь куни туман марказидаги “Деҳқон бозори” эрта тонгдан вақтинча (бир кун)га ёпилди.
????Тошлоқ тумани Санитария эпидемиологик ва осойишталик маркази томонидан бозорда махсус транспортлар ёрдамида ва дезинфекторлар иштирокида дезинфекция тадбирлари тўлиқ амалга оширилиб, эртага тонгдан одатдагидек савдо қилиш учун тайёр ҳолатга келтирилди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
???? Каналга уланиш учун: http://t.me/toshloq_axborot_xizmati