Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
АҲОЛИГА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ЯХШИЛАНМОҚДА.
2022-08-05 17:27:52 220
Айни пайтда Тошлоқ туманида бошқа соҳалар қатори коммунал хизмат кўрсатиш, хусусан, электр энергияси етказиб бериш тизимида ҳам қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Аҳолига узлуксиз электр энергияси етказиб беришда электр тармоқларининг соз ҳолатда бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Буни яхши англаган соҳа ходимлари Яккавут МФЙ ТП-3 трансформатор пунктидан таъминланувчи паст кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларидаги эскириб яроқсиз ҳолга келган альюминий симларни янги замонавий СИП русумидаги кабель тармоқларига алмаштириб, ҳозирда ушбу янги тармоққа истеъмолчиларни улаш, яъни якуний монтаж ишларини амалга оширмоқдалар.
Тошлоқ туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан ҳам истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш ҳамда юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Қўрғонча МФЙдаги Байрам кўчасида 11 та темир-бетон таянчлари ўрнатилди. Ҳозирда кабель тармоқларини янгисига алмаштириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.