Размер шрифта цвет картина

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 3 пользователей Статистика телефон доверия


АҲОЛИГА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ЯХШИЛАНМОҚДА.

×

 2022-08-05 17:27:52    137

Скачать PDF
Печать


Айни пайтда Тошлоқ туманида бошқа соҳалар қатори коммунал хизмат кўрсатиш, хусусан, электр энергияси етказиб бериш тизимида ҳам қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. 
       Аҳолига узлуксиз электр энергияси етказиб беришда электр тармоқларининг соз ҳолатда бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Буни яхши англаган соҳа ходимлари Яккавут МФЙ ТП-3 трансформатор пунктидан таъминланувчи паст кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларидаги эскириб яроқсиз ҳолга келган альюминий симларни янги замонавий СИП русумидаги кабель тармоқларига алмаштириб, ҳозирда ушбу янги тармоққа истеъмолчиларни улаш, яъни якуний монтаж ишларини амалга оширмоқдалар.
       Тошлоқ туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан ҳам истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш ҳамда юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Қўрғонча МФЙдаги  Байрам кўчасида 11 та темир-бетон таянчлари ўрнатилди. Ҳозирда кабель тармоқларини янгисига алмаштириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.