Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
БИЛИМЛАР САРИ ЧОРЛАР БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ
2022-09-05 11:41:19 253
Бугун юртимиздаги барча мактабларда биринчи қўнғироқ жаранглади. Бу қўнғироқ бу йил биринчи марта мактаб остонасига қадам босган болакайлар учун чин маънодаги илк қўнғироқ бўлди.
Тошлоқ туманида ҳам “Билимлар куни” ўқувчи ёшлар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Айниқса, 1-синфга қабул қилинган 3891 нафар болаларга тантанали равишда “Президент совғалари”ни топширилиши болажонларга олам-олам қувонч улашди. 2022-2023 ўқув йилида 7-, 20-, 43-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар янги қурилган ўқув биноларида барча шароитларга эга синфхоналарда таълим-тарбия оладилар.
Байрамона руҳда ўтаётган “Билимлар куни” тадбирларида туман ҳокими А.Джурабаев иштирок этди. Тумандаги 43-умумтаълим мактабидаги биринчи қўнғироқ тадбирида ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади. Сўнг туман ҳокими мактабнинг 1-синф ўқувчиларига «Мустақиллик дарси»ни ўтди.
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилган Мустақиллик дарсида мамлакатимизда мустақиллик йилларида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш борасида эришилган ютуқлар, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида давлатамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.