Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

×

 2020-12-10 18:59:00    183

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда тумандаги секторлар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Тадбирни туман ҳокими А.Джурабаев очиб, йиғилганларни Асосий Қонунимиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан муборакбод этди. Тантанали маросимда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А.Ҳабибуллаев сўзга чиқиб, конститутциямизда белгилаб қўйилган қоидалар, уларнинг жамиятимиз ривожи, фуқароларимизнинг яшаш тарзида тутаётган ўрни ҳақида таъкидлаб ўтди. Шунингдек мамлакатимизнинг Бош Қомусида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари, бурчлари ва мажбуриятлари акс этган қоидаларга алоҳида тўхталиб, фуқароларимизнинг ҳуқуқий онгини янада юксалтириш йўлида давлат ва жамоат ташкилотлари мунтазам ҳамкорликда фаолият олиб боришлари зарурлигига эътиборни қаратди. Туман маданият бўлими ходимлари ва “Райҳон” ашулла ва рақс халқ дастаси санъаткорларининг бадиий чиқишлари тадбирга файз-тароват олиб кирди. Байрам тадбирлари таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.
Тошлоқ тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.