Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Ёшлар дафтари"даги 123 нафар фуқароларга турли асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари тарқатилди

×

 2021-04-09 21:36:25    146

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш  борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун 22-сонли мусиқа ва санъат мактабида юздан ортиқ ёшларга ўзини ўзи банд қилишлари учун амалий ёрдамлар кўрсатилди. 
Жумладан, 43 дона тикув машинаси, 18 дона пайвандлаш жиҳози, 5 дона мотокултиватор, 1 дона дори сепиш ва 3 дона ранг сепувчи аппаратлар, 3 дона бетон бузувчи перфаратор,  25 дона моторли арра, 6 та компьютер жамланмаси, 1 дона сарторошлик анжомлари ҳамда 18 та печлар ўз эгаларига топширилди. 
Ушбу тадбирда туман ҳокими А.Джурабаев, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.