Font size Colour Picture

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 1 Users Statistics phone helpline


АСОСИЙ МАҚСАД – ПАРРАНДАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

×

 2022-08-15 17:08:41    155

Download pdf
Print out


 Туманнинг “Келажак” кичик саноат зонасида фаолият кўрсатаётган “EGG BOX” корхонасида 350 дан тортиб, 2,5 минг донагача жўжа очиришга мўлжалланган инкубаторийлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
   Жаҳон тажрибасига асосланган ноёб лойиҳа доирасида корхонада йилига 5 мингта инкубаторийлар ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Айни пайтда корхона маҳсулотлари бутун мамлакатимиз бўйлаб етказиб берилмоқда. Буюртма асосида яқинда корхона маҳсулотлари қўшни Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларига ҳам етказиб берилди.

-Асосий мақсад – парраданчилик ривожлантириш,-дейди корхона раҳбари Муҳаммаджон Маҳмудов. – Шу мақсадда яқин истиқболда паррандачилик тармоғи учун қўшимча жиҳозларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларни амалга ошириш ҳаракатидамиз.
     Таъкидлаш ўринлики, ҳозирда корхонада 15 та доимий ҳамда 10 та мавсумий иш ўринлари яратилган.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.