Размер шрифта цвет картина

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 145 пользователей Статистика телефон доверия


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 59-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2022-06-30 11:22:46    260

Скачать PDF
Печать


  Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

      Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А.Джурабаев олиб борди. 

Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Тошлоқ туман ҳокими 1-сектор раҳбари А.Джурабаевнинг 1-сектор ҳудудида 2022 йилнинг 1-, 2-чораги давомида  амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи.

2. Тошлоқ тумани прокурори, 2-сектор раҳбари А.Худойбергановнининг 2-сектор ҳудудида 2022 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи.

3. Тошлоқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ф.Бектошевнинг 3-сектор ҳудудида 2022 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи.

4. Тошлоқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Д.Ташматовнинг 4 - сектор ҳудудида 2022 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи.

5. Тошлоқ туманида “Обод маҳалла” дастурига киритилган ҳудудлар ҳамда йўлларни таъмирлаш учун қолдирилган захира маблағлари ҳисобидан минтақавий йўллар (ички кўчалар) манзилли рўйхати бўйича туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида.

6. Экология ва атороф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Тошлоқ туман бўлими томонидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2020-2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863-сонли фармонига асосан туманда  олиб борилаётган ишлар  тўғрисида.

7. Туман худудидаги маҳалла фуқаролар йиғиниларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сонли фармонига асосан ободонлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,  ҳудудларнинг санитария холатларини  аҳволи  тўғрисида депутатлик гуруҳининг ахбороти тўғрисида.

8. Тошлоқ туман бюджетининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида.

       Юқоридаги масалалар юзасидан соҳа раҳбарларини ҳисоботи ва ахборотлари тингланди.  Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.