Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қарор ижроси муҳокама этилди

×

 2020-10-22 18:51:39    184

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрь кунги “2020-2022 йилларда Тошлоқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 572-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Убайдуллаев, бошқарма бошлиқлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.Йиғилишда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев сўзга чиқиб олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.Шундан сўнг,  ҳар бир бошқарма бошлиқларининг ахборотлари эшитилди. Муҳокамалардан сўнг,  ташкилот ва корхоналарга ўзларига бириктирилган вазифаларни тез ва сифатли,  ўз муддатидан кечиктирмаган ҳолатда бажаришлари бўйича топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.