Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси томонидан 25 млн. сўмга яқин маблағ ажратилди

×

 2022-01-18 16:39:13    190

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани ҳокими томонидан ўтказилган қабулларда даволаниш учун моддий ёрдам сўралган мурожаатлар туман Кенгаши депутатлари томонидан ўрганилиб, туман Кенгаши сессиясида тасдиқланган рўйхат асосида маблағлар ажратилди. 

Тошлоқ тумани ҳокими А.Джурабаев ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўттиз нафарга яқин беморлиги бўлган, оғир хасталикка чалинган фуқароларга моддий ёрдамлар топширилди.

Туман ҳокими ногиронлиги бўлган, ижтимоий ва моддий кўмакка муҳтож фуқаролар билан суҳбатлашиб, ҳеч ким меҳрдан ва эътибордан четда қолмаслигини таъкидлаб ўтди.

Фуқаролар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлишиб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Туманимиз бўйлаб бундай ҳайрли ишлар саҳоватпеша инсонлар, тадбиркорлар томонидан давом эттирилмоқда.