Размер шрифта цвет картина

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 6 пользователей Статистика телефон доверия


Рўйхатга олувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш қандай амалга оширилади?

×

 2022-08-05 13:14:25    142

Скачать PDF
Печать


Оְъзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023-йилда аҳолини  рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни оиътказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 710-сон қарорининг 1-илобасига биноан  аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахсларнинг асосий иш ва ўқиш жойларидаги лавозими ва ўртача ойлик маошлари  вастипендиялари  сақлаб қолинади. “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тегишли ташкилотлар ва муассасаларнинг ваколат берган ходими томонидан амалга оширилади.

Аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олувчи ходимлар ўртача ойлик маошлари сақланиб қолинган ҳолда ишга жалб қилинади. Рўйхатга олиш ишларида иштирок этган ходимлар фақат ўз иш жойларидан қўшимча рағбатлантирилиши мумкин.

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларни қайта ишлашга жалб этиладиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш ушбу Низомга 1-иловага, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш 2-иловага мувофиқ амалга оширилади.

Агар шартномада кўрсатилган иш муддати тугамасдан аввал шартнома бекор қилинадиган бўлса, иш ҳақини ҳисоблаш ҳақиқий ишланган муддатга мутаносиб равишда амалга оширилади. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол иштирок этган шахслар самарали меҳнат фаолиятидан келиб чиқиб Қўмита раиси ҳамда ҳудудий комиссияларнинг қарорига асосан мукофот ёки қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин. Аҳолини рўйхатга олишга жалб қилинадиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш буджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Аҳолини рўйхатга олишга жалб этилган шахслар билан меҳнат муносабатлари ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.