Размер шрифта цвет картина

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 4 пользователей Статистика телефон доверия


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-08-24 17:43:14    157

Скачать PDF
Печать


Вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ҳамда блогерлар дастлаб Тошлоқ туманида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги фаолият юритаётган хусусий боғчалардаги шарт-шароитлар ҳамда тизимда болалар қамровини ошириш борасида бажарилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишдилар. 
        Тошлоқ туманида жами бўлиб, 28 та давлат, 8 та хусусий шерикчилик асосидаги, 164 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритади. Туманда жами 3-7 ёшли болалар 17253 нафар бўлиб, улардан 11995 нафар болалар қамраб олинган бўлиб, қамров даражаси 70 фоизни ташкил этмоқда. Туманда давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этилиши болалар қамровини янада ошишига олиб келмоқда. 2022 йил давомида 2 та давлат хусусий шерикчилик асосида 650 ўринли мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди.   
      Пресс-тур иштирокчилари янги фаолиятини бошлаган “Академия детства” номли болалар боғчасида бўлдилар. Хусусий шерикчилик асосида қуриб битказилган замонавий типдаги болалар боғчасидаги шароитлар билан яқиндан танишдилар. Ахшак МФЙ ҳудудида 4 млрд сўм маблағ эвазига 150 ўринли бинода барча шароитларга эга гуруҳлар, ошхона, мусиқа зали ҳамда кенг ва ёруғ хоналар журналист ва блогерларда катта таассуротлар қолдирди.  
      Шундан сўнг, анжуманд қатнашчилари тумандаги МФЙларда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Янги йўл МФЙсида бўлдилар. Бу ерда аксарият хонадонлар лимон ва писта етиштириш билан шуғулланади. Журналист ва блогерлар Зикрилло Раҳмонов хонадонида бўлиб,  оилада писта кўчати парваришлаш ишлари билан танишдилар. Зикрилло Раҳмонов “Дўлана”, “Акбарий”, “Аҳмадий” навли хондон писта кўчатларини парваришлаш билан шуғулланади. Ҳар йили 10 минг тупга яқин писта кўчати етиштирамиз-дейди Зикрилло Раҳмонов.
 -Ҳозирга қадар 200 миллион сўмлик кўчат сотдик. Кўпчилик писта дарахти узоқ йилда ҳосилга киради деб ўйлайди. Аммо бизнинг кўчатларимиз 3-4 йилда мева беради. Писта данакларидан униб чиққан ниҳолларга навдор писталардан олинган шоҳ ва куртакларни пайвандлаш муҳим ҳисобланади. 
     Иштирокчилар тумандаги “SMSHD TEX” МЧЖда бўлдилар. Корхонада болалар ва аёллар кийим-кечаклари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, айни пайтда 200 та иш ўрни яратилган. Корхона ойига 300 минг жуфт кийим-кечак ишлаб чиқариш қувватига эга ва маҳсулотларни асосан Россияга экспорт қилмоқда. Келгусида қўшимча тармоқларни ишга тушириш орқали 300 та янги иш ўрни яратиш ҳамда “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Журналист ва блогерлар ишлаб чиқариш жараёнларини, ишчи-хизматчиларга яратилган шароитларни, сифатли маҳсулотлар турларини кўздан кечирдилар.
     Шундан сўнг, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Камолиддин Умаров иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда МФЙларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. 
      Матбуот анжумани давомида ОАВ ходимлари ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.