Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Янги Ўзбекистон- янгича ёндашув
2020-11-12 18:09:40 298
Бугун 22-сонли мусиқа ва санъат мактабида "Янги Ўзбекистон- янгича ёндашув" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда вазирлик ва вилоят ҳокимлигидан туманимизга бириктирилган вакиллар, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, туман тарғибот гуруҳлари аъзолари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.Тадбирни туман ҳокими А.Джурабаев очиб, белгиланган режа асосида маҳаллаларда ўтказилиши белгиланган ҳар бир тадбирлар пухта тайёргарлик кўрилган ҳолатда, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкилланиши бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида фақат инсон манфаатлари турганлиги, бу йўл орқали турмушимиз фаровон бўлиши ҳақида таъкидлаб ўтишди.Тадбир давомида туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан маданий чиқиш намойиш этилди. Тарғибот тадбири йиғилганларда катта таассурот қолдирди