Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Янги Ўзбекистон- янгича ёндашув

×

 2020-11-12 18:09:40    190

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 22-сонли мусиқа ва санъат мактабида "Янги Ўзбекистон- янгича ёндашув"  шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда вазирлик ва вилоят ҳокимлигидан туманимизга бириктирилган вакиллар,  маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари,  туман тарғибот гуруҳлари аъзолари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.Тадбирни туман ҳокими А.Джурабаев очиб,  белгиланган режа асосида маҳаллаларда ўтказилиши белгиланган ҳар бир тадбирлар пухта тайёргарлик кўрилган ҳолатда,  кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкилланиши бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек,  тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида фақат инсон манфаатлари турганлиги, бу йўл орқали турмушимиз фаровон бўлиши ҳақида таъкидлаб ўтишди.Тадбир давомида туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан маданий чиқиш намойиш этилди. Тарғибот тадбири йиғилганларда катта таассурот қолдирди