Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Беморларга даволанишлари учун "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси томонидан 20 млн. сўмга яқин маблағ ажратилди
2021-10-20 10:23:46 280
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган қабулларда даволаниш учун моддий ёрдам сўралган мурожаатлар туман Кенгаши депутатлари томонидан ўрганилди. Туман Кенгаши сессиясида тасдиқланган рўйхат асосида маблағлар ажратилди.
Тошлоқ тумани ҳокими А.Джурабаев ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида 20 га яқин беморлиги бўлган, оғир хасталикка чалинган фуқароларга моддий ёрдамлар топширилди.
Туман ҳокими ногиронлиги бўлган, ижтимоий ва моддий кўмакка муҳтож фуқаролар билан суҳбатлашиб, ҳеч ким меҳрдан ва эътибордан четда қолмаслигини таъкидлаб ўтди.
Ҳар бир фуқарога туман "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси томонидан зарурий маблағлар ажратилди. Фуқаролар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлишиб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Туманимиз бўйлаб бундай ҳайрли ишлар саҳоватпеша инсонлар, тадбиркорлар томонидан давом эттирилмоқда.