Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Беморларга даволанишлари учун "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси томонидан 20 млн. сўмга яқин маблағ ажратилди

×

 2021-10-20 10:23:46    176

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган қабулларда даволаниш учун моддий ёрдам сўралган мурожаатлар туман Кенгаши депутатлари томонидан ўрганилди. Туман Кенгаши сессиясида тасдиқланган рўйхат асосида маблағлар ажратилди. 

Тошлоқ тумани ҳокими А.Джурабаев ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида 20 га яқин беморлиги бўлган, оғир хасталикка чалинган фуқароларга моддий ёрдамлар топширилди.

Туман ҳокими ногиронлиги бўлган, ижтимоий ва моддий кўмакка муҳтож фуқаролар билан суҳбатлашиб, ҳеч ким меҳрдан ва эътибордан четда қолмаслигини таъкидлаб ўтди.

Ҳар бир фуқарога туман "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси томонидан зарурий маблағлар ажратилди. Фуқаролар эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлишиб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Туманимиз бўйлаб бундай ҳайрли ишлар саҳоватпеша инсонлар, тадбиркорлар томонидан давом эттирилмоқда.