Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА 30 ИЮНЬ - "ЁШЛАР КУНИ" МУНОСАБАТИ БИЛАН «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК!» ШИОРИ ОСТИДА ЁШЛАР ФОРУМИ ГАЛА-КОНЦЕРТИ БЎЛИБ ЎТДИ.
2022-06-26 09:54:51 241
Тумандаги Амир Темир ўйингоҳига фаол, изланувчан, билимдон ҳамда ҳар томонлама намунавий кўп сонли ёшлар ташриф буюрдилар.
Дастлаб, байрам тадбирини туман ҳокими А.Джурабаев табрик сўзи билан очиб, барча ёшларни 30 июнь –“Ёшлар куни” байрами билан самимий муборакбод этди.
Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсатини замон талабидан келиб чиқиб такомиллаштиришда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларини алоҳида таъкидлаш лозим. Давлатимиз раҳбарининг ёшлар камолотига қараётган доимий эътибори, айниқса, таълим ислоҳотларида яққол кўзга ташланмоқда. Бу ислоҳотларнинг ютуғи эса ёшларнинг давлат ва қонунларга ишончини кучайтирмоқда,- дейди туман ҳокими табрик сўзида.
Шундан сўнг, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини имтиёзли тамомлаган иқтидорли ўқувчиларга олтин ва кумуш медаллари тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари турли жабҳаларда ҳамда спортда юқори натижаларни қўлга киритган ёшларга ҳам диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
30 июнь –“Ёшлар куни” байрами муносабати билан ўтказилган гала-концерти барча ёшларга ҳақиқий байрам кайфиятини улашди. Боиси, таниқли эстрада хонандалари ижросида янграган дилрабо куй-қўшиқлар барчада катта таассуротлар қолдирди.