Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 148 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЗАКОВАТЛИЛАР САРАЛАНМОҚДА

×

 2022-09-14 10:43:23    257

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, жорий йилнинг 12 сентябрида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг туман, шаҳар босқичларига старт берилди.
       Тошлоқ туманида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда "Zakovat intellektual klubi" ННТ билан ҳамкорликда “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилмоқда. "Заковат" интеллектуал ўйинининг туман босқичида тумандаги мактаб ўқувчилари иштирок этмоқда.
       Ўйин қоидаларига кўра, биринчи турда барча жамоалар иштирок этдилар. Жамоалар баллари тўғри берилган жавобларга кўра ҳисоблаб чиқилди. Турнирни очиқ ва шаффоф ўтказиш, жамоаларни кузатиб туриш мақсадида, бетараф назоратчилар танлаб олинди.
    Айни дамда тумандаги 2-умумтаълим мактабида “Заковат” интеллектуал ўйинлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.
         Эслатиб ўтамиз, “Заковат” интеллектуал ўйинининг республика босқичида (1-3-ўринлар) ғолиб бўлган жамоа аъзоларига амалдаги тартиб бўйича бир йил давомида “Заковат стипендияси” тўлаб борилади. Шунингдек, ғолиб ва совриндор (1-3-ўринлар) бўлган жамоа аъзолари олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига базавий тўлов контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.