Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2022-09-17 18:00:42 241
Тошлоқ туман ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Дастлабки, давра суҳбатлари 7- ва 27- умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари иштирокида ташкил этилди. Унда сўз олганлар ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан сақлаш ва уларни ноқонуний равишдаги “хужра”ларда диний таълим олишларини олдини олиш, вояга етмаганларни диний таълим олиш учун Миср Араб Республикаси ва Туркия давлатларига ноқонуний равишда чиқиб кетишларини ҳамда миссионерликни олдини олиш бўйича ёшларга тушунчалар берилди. Йиғилишда ўқувчиларнинг кийиниш маданияти, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этишлари ва миллий урф-одатларимизга ҳурматда бўлишлари ҳақида айтилди.
Ўқувчи-ёшларнинг келгусида жамият учун керакли инсонлар бўлиб етишишларида Олий таълим муассасаларига кириб ўқишлари, бунинг учун эса кўпроқ китоб ўқишга интилиш кераклиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.