Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ
2022-09-17 18:54:34 226
Туманимизда деҳқонлармизнинг йил бўйи машаққатли меҳнати маҳсули-пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан, ўз вақтида, сифатли йиғиб-териб олиш ишлари давом этмоқда.
Туманда терим отрядлари ташкил этилиб, теримчиларга зарур шароит ва қулайликлар яратилмоқда. Хонариқ МФЙдаги “Дурдона барака” фермер хўжалигида айни кунларда йиғим-терим қизғин паллага кирган. Пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда фермер хўжалиги аъзолари билан биргаликда уюшмаган аҳоли ҳам фаол иштирок этмоқда.
Бугун туман ҳокими А. Джурабаев ҳамда туман прокурори А.Ҳудойбергановлар ушбу фермер хўжалигида бўлиб, бир гуруҳ илғор теримчиларга қимматбаҳо совғаларни топширдилар. Теримчиларнинг мароқли хордиқ чиқаришлари учун концерт дастури ҳам ташкил этилди