Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИГА ҚАМРАЛМАГАН 6 ЁШЛИ БОЛАЛАРНИ МАКТАБ ТАЪЛИМИГА ТАЙЁРЛОВ ГУРУҲЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ.
2022-09-20 15:12:03 231
Тошлоқ туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 132-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида 2022-2023 ўқув йилида мактабгача таълимга қамралмаган 6 ёшли 900 нафар болаларни мактаб таълимига бепул тайёрлов гуруҳлари жорий йил сентябрь ойидан фаолиятини бошлади.
“Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлов” гуруҳ тарбияланувчилари илк ва мактабгача таълим ёшидаги болалар ривожланишига қўйилган давлат талабларига мувофиқ “Илм йўли” ўқув дастури асосида мактаб таълимига бепул тайёрланади ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан бепул ўқув жиҳозлар ва қўлланмалар билан тўлиқ таъминланади.
Ҳурматли ота-оналар!
Сизлардан мактабгача таълимга қамраб олинмаган 6-7 ёшли фарзандингизни тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этилган “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлов” гуруҳларига беришингизни сўраймиз. Тайёрлов гуруҳлари давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳамда ташкилот ҳудудидаги мактабларда ташкил этилган.
Туман мактабгача таълим бўлими