Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


1-октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" таълим муассасаларида ҳам кенг нишонланмоқда.

×

 2022-09-30 21:09:31    241

PDF юклаш
Чоп этиш


Сана муносабати билан умумий ўрта таълим мактабларида ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Унда фидоий ўқитувчи ва мураббийларга ҳурмат эҳтиромлар кўрсатилмоқда. 
       Ана шундай байрам тадбири Юқориқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қад ростлаган “Ёш етакчилар” мактабгача таълим муассасасида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.  
      Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда ёшларга таълим-тарбия беришда меҳнат қилаётган ўқитувчи мураббийларга яратилаётган шароитлар ҳақида  таъкидлаб ўтдилар.               Тадбиркор Фурқатжон Аҳмедов саъй-ҳаракати билан қурилган ушбу масканда ходимлар учун ҳам болажонлар учун ҳам барча шароитлар яратиб берилган. Шу маҳаллада униб ўсаётган болажонларга “Ёш етакчилар” мактабгача таълим муассасаси сифатли хизмат кўрсатмоқда.             Байрам муносабати билан муассасага ташриф буюрган Вилоят ҳокимлигининг девонхона мудири М.Ахунжанова, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи маслаҳатчиси Ў.Каримов ҳамда туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи У.Марасуловалар ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар.