Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 2023 йилда амалга ошириладиган объектларнинг манзилли рўйхати тасдиқланган бўлиб, тумандаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилиши белгиланган. Мазкур қарор бўйича тумандаги маҳаллаларда 1 тадан муаммо ўрганилиб, хал этиш 15 декабрга қадар белгиланган. Хозирги кунда тайёрланаётган лойиҳа смета ҳужжатларида маҳаллаларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш борасида бир қатор ишлар бажарилади. Қишлоқларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда қарорда белгиланган вазифаларни фуқароларга батафсил етказиш мақсадида сектор раҳбарлари томонидан учрашувлар ташкил этилмоқда. Тошлоқ тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдуқаххор Джурабаев ҳудудларда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишларни режалаштириш ҳамда қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш мақсадида Истиқлол, Қуйи Яккатут ҳамда Сойбўйи МФЙлар фуқаролари билан учрашди. Унда Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан маълумотлар берди.