“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”: МАҲАЛЛАГА 1,2 КМ МАСОФАДА ЯНГИ КАНАЛИЗАЦИЯ ТАРМОҒИ ТОРТИЛМОҚДА.
×
2022-11-23 14:21:12 246
PDF юклаш
Чоп этиш
Президентимизнинг 2021 йил 22 сентябрь кунги 409 -сонли “Очиқ бюджет ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 409 -сонли қарори асосида туманда кенг қамровли қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2022 йилги иккинчи босқичида Тошлоқ туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да керакли маблағ шакллантирилди. Иккинчи босқичда 160 та таклифлар келиб тушган бўлиб, якуний натижаларга кўра энг кўп овоз олган 8 млрд. 400 млн. сўмлик 10 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Садда МФЙ ҳудудида жойлашган А.Навоий кўчасидаги кўп қаватли уйларга канализация тармоғи тортиш таклифи ҳам “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаб, ғолиб деб топилган. Ҳозирда ушбу лойиҳа қурилиши учун 1 млрд 200 млн сўм маблағлар ажратилди. –Айни кунларда қувурларни монтаж қилиш, ерларни қазиш ишлари жадал олиб борилмоқда,-дейди “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Тошлоқ туман бўлими раҳбари Халимжон Одилов. Йил якунига қадар ушбу ҳудуддаги таъмирлаш ишлар тугатилиб аҳоли учун фойдаланишга топширилади. Натижада 6 та кўп қаватли уйлар тўлиқ оқава сув тармоғи билан таъминланади.