ТОШЛОҚЛИК ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ АЗИЗБЕК МУХАММАДОВ “ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА ЕТАКЧИСИ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ.
×
2022-12-02 08:55:00 250
PDF юклаш
Чоп этиш
Фарғона вилояти маҳаллаларидаги ёшлар етакчилари ўртасида “Йилнинг энг намунали маҳалла етакчиси” танловининг шаҳар, туман босқичи ғолиблари ўртасида вилоят босқичи Марғилон шаҳрида бўлиб ўтди. Марғилон Рақамли технологиялар марказида ўтказилган танлов қизғин баҳсларга бой тарзда ўтди. Унда 5 та шарт асосида маҳалла ёшлар етакчилари беллашдилар. Шартларга кўра, таништирув, АКТдан фойдаланиб ҳужжат яратиш, салоҳият бўйича тақдимотлар, интеллектуал салоҳият намойиши ўтазилди. Барча шартларни юқори баҳоларга бажарган ҳамда танловда фаол иштирок этган Тоғлиқ МФЙ Ёшлар етакчиси Азизбек Мухаммадов ғолиб деб топилди. Танловнинг вилоят босқичида ғолиб бўлган А.Мухаммадовни табриклаш ҳамда тақдирлаш мақсадида туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаев, ҳоким ўринбосари Элмуродхон Мадаминовлар учрашди. Ёшлар етакчисига келгусида маҳаллада ёшлар билан фаол ишлашда, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишдаги ишларига мувофаққиятлар тиладилар.