“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”: ТУМАНДАГИ 3-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА.
×
2022-12-14 19:26:30 213
PDF юклаш
Чоп этиш
Айни кунларда Тошлоқ туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб деб топилган таклифларга маблағлар ажратилиб, кенг қамровли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Тумандаги 3-умумтаълим мактабини жорий таъминлаш учун 3600 та овоз тўпланган эди. Лойиҳага кўра, 500 млн сўм маблағ ажратилиб, қурилиш-таъминлаш ишлари бажарилмоқда. “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этиб, ғолиб бўлдик,-дейди мактаб директори Аъзамжон Қорабоев. – Бугунги кунда мактабимизда қурилиш ишлари авжида. Қурувчилар томонидан тез ва сифатли таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Мактабдаги барча эшиклар янги эшикларга алмаштирилди. Синфхоналар талаб даражасида сифатли қилиб таъмирланмоқда. Мактаб ўқувчиларини билим олишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Биз бундан жуда ҳам мамнунмиз.