Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойил юртдошларимизни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этилишига хизмат қилмоқда. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаевнинг навбатдаги қабулида ҳам кўплаб мурожаатлар ўз ечимини топди. Қабулда 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 10 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 2 нафар фуқарога бир марталик озиқ-овқат маҳсулоти ажратилди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 8 таси назоратга олинди. 5 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.