Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МУРОЖААТЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2022-12-27 17:40:38    133

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойил юртдошларимизни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этилишига хизмат қилмоқда.
      Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаевнинг навбатдаги қабулида ҳам кўплаб мурожаатлар ўз ечимини топди.
     Қабулда 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 10 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 2 нафар фуқарога бир марталик озиқ-овқат маҳсулоти ажратилди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 8 таси назоратга олинди. 5 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.