ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ АҲОЛИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
×
2023-01-21 14:36:28 232
PDF юклаш
Чоп этиш
Айни кунларда Тошлоқ тумани ФВБ ходимлари томонидан аҳоли ўртасида ёнғин, ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда бошқа фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тегишли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугун Заркент ҳамда Чек МФЙларда ўтказилган профилактик тадбирларда аҳоли хонадонларининг ёнғинга қарши ҳолати кўздан кечирилди. Мавжуд муаммолар бартараф этиш бўйича йўл-йўриқлар берилиб, ёнғинларнинг, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Шунингдек, хонадонларда аҳолига ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш билан бирга ботулизм, овқатдан заҳарланиш, қутуриш касалликларидан сақланиш юзасидан тавсиялар берилди.