Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 161 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҚАРОР МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

×

 2023-01-23 17:30:44    271

PDF юклаш
Чоп этиш


   Жорий йилнинг 20 январь санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. 
   Қарорда қуйидагилар кўзда тутилмоқда: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 2030 йилга бориб ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун «95-95-95» стратегияси олға сурилган бўлиб, унинг доирасида ОИВ инфекцияли шахсларнинг 95 фоизи ўз мақомини билишлари, 95 фоизи махсус даволаш курслари билан қамраб олинишлари ҳамда 95 фоизи қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушишига эришиш мақсади белгиланган. Шунингдек, аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023–2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланмоқда.
  Бугун Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда ОИВга қарши чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтириб ўтилди.
  Унда Ўзбекистон ХДП туман ташкилоти раиси Турсунбой Солиев, туман Адлия бўлими бошлиғи Яхёжон Зулфиқоров, туман ФХДЁ бўлими мудираси Нигинахон Ризаева, Адлия бўлими мутахассиси Сайёрахон Махмудовалар қарорга кўра 2023 йил якунига қадар ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида дори ва диагностик воситаларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими яратилишини ҳамда ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари ва уларнинг туманлараро лабораторияларининг моддий-техника базаси ривожлантирилишини таъкидлаб ўтдилар.
   Шунингдек, йиғилишда Фтизиатрия ва пулмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасидаги қарор асосида хавфли гуруҳга кирувчи 12 минг нафар шахсларда туберкулёзнинг латент шакли аниқланганлиги ва улар профилактик  даво билан тўла қамраб олинганлиги, қарорга мувофиқ туман-шаҳар фтизиатрия муассалари қошида мавжуд шифо ўринлари ва штат бирликлари доирасида кундузги стационарлар ташкил этилиши, шунингдек ўпка носфецифик касалликларининг шифохонадан кейинги даврдаги кузатувлари ташкилланиши тўғрисида йиғилганларга маълумотлар берилди.