Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА 2023 ЙИЛДА 40 КМ МАСОФАДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАР АСФАЛЬТ ҚИЛИНДИ
2023-03-23 18:11:59 288
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Тошлоқ туманида кўплаб ички йўлларда асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунга қадар қарорга кўра, 10 га яқин маҳаллаларнинг 40 км узунликдаги ички йўллари сифатли қилиб афальт қилинди.
Айни кунларда “Истиқлол” МФЙдаги ички йўлларнинг 6 км қисмида асфальтлаш ишлари бажарилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари учун Давлат бюжетидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Кўп йиллардан буён мурожаат қилар эдик, бу йўлларда фарзандларимиз мактабга бориб келишга қийналар эди,-дейди 80 ёшли Маҳаммаджон ота Мирзааҳмедов. -Мана Президентимизнинг 408-қарорига кўра кўчаларимиз асфальт қилинмоқда. Халқимизнинг мурожаатлари амалга ошмоқда. Биз бундан жуда миннатдормиз. Наврўз байрамига энг катта совға бўлди.