Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА 2023 ЙИЛДА 40 КМ МАСОФАДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАР АСФАЛЬТ ҚИЛИНДИ

×

 2023-03-23 18:11:59    207

PDF юклаш
Чоп этиш


  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Тошлоқ туманида кўплаб ички йўлларда асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунга қадар қарорга кўра, 10 га яқин маҳаллаларнинг 40 км узунликдаги ички йўллари сифатли қилиб афальт қилинди.   
Айни кунларда “Истиқлол” МФЙдаги ички йўлларнинг 6 км қисмида асфальтлаш ишлари бажарилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари учун Давлат бюжетидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилган. 
Кўп йиллардан буён мурожаат қилар эдик, бу йўлларда фарзандларимиз мактабга бориб келишга қийналар эди,-дейди 80 ёшли Маҳаммаджон ота Мирзааҳмедов. -Мана Президентимизнинг 408-қарорига кўра кўчаларимиз асфальт қилинмоқда. Халқимизнинг мурожаатлари амалга ошмоқда. Биз бундан жуда миннатдормиз. Наврўз байрамига энг катта совға бўлди.