Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СEМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
2023-03-25 15:31:19 241
Бугун Тошлоқ туманидаги Ахборот кутубхона марказида маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаолларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида, "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги конституциявий қонун мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўқув семинар ташкил этилди.
Дастлаб, семинарда туман адлия бўлими бошлиғи Я. Зулпихоров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берди.
Семинарда таъкидландики, Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаларида жами 222 минг 715 та таклифлар келиб тушган ва уларнинг 25 фоизи лойиҳага киритилган. Лойиҳани тайёрлашда 400 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар, 190 га яқин давлат тажрибаси ўрганилган. Конституция моддалари 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалар 275 тадан 434 тага ошган. Уларнинг барчаси инсон шаъни, қадр-қимматини оширишга хизмат қилади.
Семинар якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди.