Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!"
2023-05-04 16:46:17 351
Ички ишлар органларида "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!" шиори остида бўлиб ўтаётган "Маънавият ойлиги" доирасида Тошлоқ туманида ИИБ фахрийлари ва ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.Унда Фарғона вилояти ИИБ фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник Араббой Усмонов, туман ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари майор Мўйдинжон Деҳқонов ҳамда туман ИИБ фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги капитан Халимжон Рахмоновлар иштирок этдилар.Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йилнинг 11 апрель кунги 100-сонли фармойишига асосан Ички ишлар органларида "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!" шиори остида жорий йилнинг 1 май кунидан 1 июнь кунига қадар "Маънавият ойлиги"ни ўтказиш белгилинганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, учрашувда фахрийлар сўзга чиқиб, ёш ходимларни Ватанга, юртга муҳаббат, касбга садоқат руҳида тарбиялаш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, касбий жанговарлигини ошириш, хизмат интизоми бузилишини олдини олиш, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиш ҳусусида фикр мулоҳазалар билдирдилар.