Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
9-МАЙ "ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ" МУНОСАБАТИ БИЛАН УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
2023-05-05 16:05:59 363
Эл-юртимизнинг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонлиги биз учун улкан жасорат мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб, вақт ўтгани сайин бу ўлмас қадриятларнинг аҳамияти тобора ортмоқда.
Маълумки, 9 май юртимизда "Хотира ва қадрлаш куни" сифатида кенг нишонланади.
Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимизнинг хотирасига ҳурмат келтирилиб, фашизмга қарши жангларда жонбозлик кўрсатган мард, жасур фахрийларимизга эътибор, эҳтиром кўрсатиш анъанага айланиб қолган.
Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошлоқ туман бўлинмаси ҳамда туман Мудофаа бўлими ҳамкорликда туманимиздаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Одилжон ота Зокиров ҳамда Файзулло ота Эминовлар хонадонларида бўлишиб, улар билан дилдан суҳбатлашдилар.
Пиру бадавлат отахонлар хонадонига ҳарбий оркестр садолари остида Афғон уруши қатнашчилари ҳамда ёшлар ташриф буюриб, уларга гул ва эсдалик совғалар топширдилар.
Уруш фахрийлари билан дилдан суҳбатлашганда, улар кўрсатилаётган ҳурмат-эътибор учун давлатимиз, Юртбошимиз ҳаққига дуо қилиб, ёшларимиз дориламон кунларнинг қадрига етишлари лозимлигини такрор-такрор айтдилар.