Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАРНИ ОИЛАГА ТАЙЁРЛАШ
2023-05-05 18:03:27 319
Куни-кеча туман марказий кутубхонасида ёш никоҳланувчилар учун “Оилавий ажримларнинг олдини олиш”, “Гендер тенглик”, “Қонуний никоҳ тартиби, тиббий-кўрикдан ўтишнинг афзалликлари” каби мавзуларда суҳбат ўтказилди.
Унда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи У.Марасулова, Фарғона вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Н.Комилова, туман бош имом-ҳатиби Ш.Эгамбердиев, туман адлия бўлими бошлиғи Я.Зулпихоров ҳамда туман ФХДЁ бўлими мудираси Н.Ризаевалар қатнашди.
Йиғилишда маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига мувофиқ никоҳни қайд этиш тартиби ҳақида тушунтириш бериб, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори билан тасдиқланган “Никоҳланувчи шахсларни тиббий-кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низомнинг мазмун-моҳиятини, ҳусусан ёшларни тиббий-кўрикдан ўтиши келажакда соғлом оила барпо этишда, соғлом авлод тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида тўхталиб ўтдилар.