Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 176 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ОБОД ҚИШЛОҚ” ВА “ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРЛАРИ УЧУН 4 ТРИЛЛИОН СЎМ ЙЎНАЛТИРИЛАДИ

×

 2023-05-05 18:06:02    348

PDF юклаш
Чоп этиш


Президент Шавкат Мирзиёев “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармон билан тасдиқланган Давлат дастурига кўра, ташаббусли бюджет амалиётини ва маҳаллаларнинг молиявий мустақиллигини кенгайтириш мақсадида 2023 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 8 триллион сўм, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун 4 триллион сўм йўналтирилади.
Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3 май 2023 йилдаги 183-сонли «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига биноан мазкур дастурлар фуқароларнинг овоз бериш йўли билан аниқланади. Яъни “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар 2023 йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали оркали овоз бериш йули билан аниқланиши қарорда кўрсатиб ўтилган.
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда айни ушбу қарор мазмун-моҳияти иштирокчиларга тушунтирилди. Туман ҳокими биринчи ўринбосари Камолиддин Умаров ҳамда ҳоким ўринбосари Авазбек Деҳқоновлар маҳалла раислари, молия бўлими вакилларига мазкур қарор мазмун ва моҳиятини кенг тушунтирдилар.