Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 259 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚДА ҚОВУН ЭКСПОРТИ БОШЛАНДИ

×

 2023-05-11 18:56:25    323

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу йил ҳам Бесарангликлар эрта пишар қовун навини экиб, ҳосил йиғиб олишни бошлади. “Бесаранг” МФЙ аҳолиси азалдан қовунчилик билан шуғулланиб келади. Деҳқончилик маҳалла “драйвер”и сифатида белгиланган бўлиб, миришкор томорқачилар йилига уч-тўрт маротабагача ҳосил олишади.
Шунингдек, турли сабзавот ва резаворлар кўчатлари етиштириб сотиш маҳалла аҳлининг қўшимча даромад манбаи ҳисобланади.
Бугун ушбу маҳаллада яшовчи Абдулҳамид Бакиров хонадонида илк қовун маҳсулоти узилди. Хонадонида мажвуд 10 сотиҳ ерга февраль ойининг бошларида 1200 дона “Дакора – Ф1” навли қовун уруғини эккан эди. Ушбу оиланинг меҳнатсеварлиги, қовун етиштиришга бўлган меҳри туфайли бугунга келиб, эккан уруғлари тилни ёрар қовунга айланди. Ўтган йили беш миллион сўм сарф этиб, 35 миллион сўм даромад олган эди, бу йил эса 7 миллион сарфлаб, 7-8 тонна ҳосил олиб, насиб қилса, 80 миллион даромад олиш ниятидалар. 
Бундан ташқари, биргина қовун билан чекланиб қолмай, оралатиб бодом кўчати ҳам экилган. Қовун йиғишитириб олинганидан сўнг карам экилади, қарабсизки, бир мавсумда уч маротаба ҳосил бор. 
Маҳалла раиси Дилмурод Қосимовнинг қайд этишича, айни пайтда мингдан ортиқ оиланинг аксарияти ўз томорқасида қовун экади. Ҳозирда ушбу қишлоқда жами 35 гектар қовун экилган. Инновацион ёндашув туфайли аҳоли томорқаларида иссиқхоналар ташкил этилиб, интенсив усулда қовун етиштириш яхши даромад манбаига айланди.
Бесаранг қовуни нафақат Фарғона водийсида, балки қўшни республикаларда ҳам машҳур. Шу боис экологик тоза маҳсулот МДҲ давлатларига экспорт қилиб келинмоқда.