Шрифт ўлчами
Ранг
Расм
12:06:32 18/01/2017
www.toshloq.uz
- Бош сахифа
- Янгиликлар
15 май – "Халқаро оила куни“
×
Тошлоқ тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан 15 май –"Халқаро оила куни“ муносабати билан “Ватан оиладан бошланади” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тумандаги "Найман" маданият уйида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, туман бош- имом хатиб Ш.Эгамбердиев, туман адлия бўлими бошлиғи Я.Зулпихоров, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи У.Марасуловалар ҳамда туман оқила аёллар ҳаракати аъзолари қатнашдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда умуминсоний, миллий ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ибратли оилаларни ижтимоий фаоллигини янада ошириш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий никоҳга тайёрлаш борасида гапириб ўтдилар.
Тадбир сўнгида 5 та ажрим ёқасида турган оилалар билдирилган фикр мулоҳазалардан ўзига тўғри хулоса қилганлигини ва ажрим қарорини бекор қилиб фарзандлари келажаги учун бирга яшашга аҳд қилганликларни билдирдилар.