Тошлоқда "Янги Ўзбекистоннинг маърифатли ёшлари" шиорида тадбир ўтказилди
×
2023-05-18 11:42:44 355
PDF юклаш
Чоп этиш
Тошлоқ туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда туман Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ҳамкорликда уюшмаган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда эзгу мақсадлар йўлида бирлаштириш мақсадида "Бесаранг" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 32-умумий ўрта таълим мактабида "Янги Ўзбекистоннинг маърифатли ёшлар" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда меҳмонлар ўзгача тарзда байрамона кутиб олинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулла Қосимов ҳамда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевлар сўзга чиқиб, ёшларга берилаётган кенг имкониятлар, уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ташкил этилаётган спорт мусобақалари Янги Ўзбекистоннинг маърифатли ёшлари эзгу мақсадлар йўлида бирлаштириш учун хизмат қилаётганлигини айтиб ўтдилар. Шунингдек, тадбир муносабати билан уюшмаган ёшлар иштирокида "Заковат" интелектуал ўйини, стол тенниси, белбоғли кураш, мини футбол, стритбол каби спорт ўйинлари ўтказилди. Маънавий-маърифий тадбир байрам концерти дастури ва қизиқарли чиқишлар билан давом этди. Тадбир сўнгида ғолибларга Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими раҳбари М.Сулаймонов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Э.Мадаминовлар томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.