Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 175 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


БУГУН ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 69 - СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-05-23 17:55:08    331

PDF юклаш
Чоп этиш


Сессияда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 
Сессия ишига туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдуқаҳҳор Джурабаев раислик қилди ва олиб борди.
Сессияда кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Дастлаб, Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг 2022 йилда туманда одил судловни амалга ошириш фаолияти юзасидан амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботи эшитилди. 
Навбатдаги масалада - Марғилон туманлараро иқтисодий судида одил судловни амалга ошириш борасида 2023 йилнинг II-чораги давомида Тошлоқ туманида олиб борилган ишлар тўғрисида,  туман адлия бўлимининг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида 2023 йилнинг II-чораги давомида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан амалга оширилган ишлари тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрь кунги ПҚ-31-сонли қарор ижросини таъминлаш борасида туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Шунингдек, сессияда “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағларини сарфланиши тўғрисида ҳам ҳисоботлар ўқиб эшиттирилди. 
Сессияда Тошлоқ тумани 15-Пахтакор сайлов округидан сайланган депутат Тошболтаев Салоҳиддин Ҳамидуллаевичнинг 2023 йил 16 майдаги депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги аризаси ҳам кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари бир овоздан қабул қилинди.