Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
2024-03-12 16:25:19 151
Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев Халқ қабулхонаси биносида фуқаролар билан навбатдаги қабулини ўтказди. Тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар мутасаддилари иштирок этган қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.
Қабулда 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 2 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 3 таси назоратга олинди. 11 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.