Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-03-12 16:25:19    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев Халқ қабулхонаси биносида фуқаролар билан навбатдаги қабулини ўтказди. Тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар мутасаддилари иштирок этган қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.
Қабулда 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 2 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб,  қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 3 таси назоратга олинди. 11 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.