Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА

×

 2019-11-04 17:53:40    287

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокимлигининг мажлислар залида хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий фаолиятни тартибга солиш, уларни бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар билан таништириб бориш, миллий ва диний қадриятларимизни, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни асраб-авайлаш, маърифий тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида семинар бўлиб ўтди.

Семинар кун тартибида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустахкамлаш соҳасидаги фаолиятда амалга оширилган ишлар, ёшларни интернет ва ижтимоий тармоқлардаги ахборот хуружларидан асраш, экстремизм ва терроризмга қарши курашда ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Кун тартибидаги биринча масала юзасидан “Оила” ИАМ вилоят бўлими раҳбари К.Кавлонова сўзга чиқиб мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилияти ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароитлар яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек кун тартибидаги масала юзасидан туман тарғибот гурухи раҳбари М.Жўраева сўзга чиқиб тил азалдан башарият учун ўзаро мулоқот воситаси бўлиб жамиятда инсонларни бир бирларини тушунишлари, дўстона алоқа ҳамда муносабатлари учун хизмат қилганлиги, ҳозирги кунда ҳаётимизда фарзандларимизни турли хил сўзлашиш, саломлашиш ҳамда кийинишда ўзга миллат вакилларига тақлид қилишлари урф-одатга айланаётганлиги, фарзанд ҳар бир ота-она учун бебаҳо гавҳар эканлиги, унинг одоби, тарбияси, хулқи гўзал бўлиб, ҳаётда ўз ўрнини топиши эса ота-она учун барча нарсадан муҳимроқ эканлигига алоҳида эътибор қаратди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан вилояти отинойиси Х.Камолова, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи М.Абдуллаева ҳамда имом-хатиблар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Тошлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.