Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Давлат хизматлари марказига янги бино топширилди

×

 2020-12-05 19:27:02    170

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими Ҳ.Бозаров Тошлоқ туманда олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишиш, келгуси йил учун замин яратиш борасида секторлар томонидан олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида бугун туманимизга ташриф буюрди. Ташриф Давлат хизматлари маркази биносининг очилишидан бошланди. Бугунги кунда туманда давлат хизматларини сифат жиҳатидан янада ошириш ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида қисқа муддатларда Давлат хизматлари маркази халқ ихтиёрига топширилди. Айтиш жоизки, тумандаги Давлат хизматлари марказининг  аввалги ҳолати кўзда тутилган стандартларга жавоб бера олмас эди. Шунинг учун ҳам пандемия шароитида мижозларнинг сифатли хизмат олишларига кўмаклашиш мақсадида марказ тез фурсатларда қулай ва шинам кўринишга  келтирилди.Тўлиқ равишда қайта реконструкция қилиниб, қўшимча қулайликлар ва шинам хизмат кўрсатиш имконияти яратилди. Эндиликда марказда   бир вақтнинг ўзида 20 нафар, бир кунда 600 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти  пайдо бўлди.