Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Мардлар қўриқлайди Ватанни!

×

 2022-01-15 13:14:44    142

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун шу шиор остида туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Унда туман  ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда  туман ҳокими А.Джурабаев барчани байрам билан табриклаб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жон фидо қилган юртдошларимиз фахримиз эканлигини таъкидлади.

Туман маданият бўлими санъаткорлари, таълим муассасалари тарғиботчилари, ижодкорлар, ёш ва умидли хонанда Беҳзодбек Баҳтиёров ҳамда туризм ва спорт бўлими қошидаги "Қалқон" жамоаси аъзоларининг чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир сўнгида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол бўлган мураббийлар ва ижодкор ёшларга туман ҳокимининг ташакуррномаси топширилди.