Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”: МАКТАБ ЯНГИ ЎҚУВ ЖИҲОЗЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

×

 2022-08-15 09:49:18    132

PDF юклаш
Чоп этиш


 Президентнинг 2021 йил 22 сентябрь кунги “Очиқ бюджет ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида туманда кенг қамровли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
      “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2022 йилги биринчи босқичида Тошлоқ туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да керакли маблағ шакллантирилди. Биринчи босқичда 131 та таклифлар келиб тушган бўлиб, якуний натижаларга кўра энг кўп овоз олган 6 млрд. 186 млн. сўмлик 11 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
-“Ташаббусли бюджет”нинг биринчи босқичи жараёнида фаол қатнашиб, ўқув жиҳозларини янгилаш учун 600 миллион сўм маблағ ютиб олдик,-дейди тумандаги 8-умумтаълим мактаби директори Ҳошимжон Исмоилов. –Айни кунларда синф хоналари, фаоллар зали ҳамда ўқитувчилар хоналарига тўлиқ янги жиҳозлар ўрнатилди. Ҳозирда педагогик жамоамиз билан янги ўқув йилига яхши кайфият билан тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.