Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЖАРАЁН: ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2022-08-19 09:51:44    133

PDF юклаш
Чоп этиш


  Бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизимини замон талаблари асосида модернизация қилиш, мактаб ўқувчиларининг билими ва кўникмаларини шакллантириш, дарсликлар, ўқув методик қўлланмаларни замон талаблари асосида такомиллаштиришга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
       Хусусан, айни кунларда Республикамиздаги барча умумтаълим мактабларни янги 2022-2023 ўқув йилига юқори даражада тайёргарликлар кўриш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
      Куни-кеча Тошлоқ туман халқ таълими бўлими мудири А.Солиев тумандаги 5-, 6-, 7-, 39-умумтаълим мактабларида бўлиб, мактабларнинг янги ўқув йилига ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича амалга оширилган ишларни кўздан кечирди. Мактабларни теварак атрофлари озодалигига алоҳида эътибор қаратилди.
      Аниқланган камчиликлар ва қилиниши зарур бўлган ишларни, қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтдилар.